Ўзбекистонга пойабзал импорти сезиларли равишда камайди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Ўзбекистонга пойабзал импорти сезиларли равишда камайди

2026 йил январ–феврал ойлари давомида Ўзбекистонга хориждан олиб кирилган пойабзал ҳажми пасайгани қайд этилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда жами 28 та давлатдан 115 мингдан ортиқ жуфт пойабзал импорт қилинган.

Импорт қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 1,7 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Шу билан бирга, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча камайгани таъкидланмоқда. Хусусан, импорт ҳажми қарийб 19,5 минг жуфтга ёки 14,5 фоизга қисқарган.

Таҳлилларга кўра, пойабзал импортида Хитой етакчиликни сақлаб қолмоқда. Ушбу давлатдан 94,6 минг жуфт маҳсулот олиб кирилган бўлиб, умумий ҳажмда асосий улушни ташкил этган.

Шунингдек, Ветнам ва Туркия ҳам асосий етказиб берувчилар қаторига кирган. Ветнамдан 5,2 минг жуфт, Туркиядан эса 3,4 минг жуфт пойабзал импорт қилингани маълум қилинди.

Бундан ташқари, Ҳиндистондан 2,5 минг жуфт ва Индонезиядан 2 минг жуфт пойабзал келтирилган. Қолган қисми эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?