date

Евроиттифоқнинг беш давлати энергетика компанияларига солиқ жорий этишни таклиф қилди

Евроиттифоқнинг беш давлати энергетика компанияларига солиқ жорий этишни таклиф қилди

Европа Иттифоқининг қатор давлатлари энергетика компанияларига нисбатан янги солиқ жорий этиш ташаббуси билан чиқди. Reuters хабарига кўра, Германия, Италия, Испания, Португалия ва Австрия молия вазирлари ушбу масалада умумий позицияни илгари сурди.

Уларнинг таъкидлашича, жаҳон бозорида ёқилғи нархларининг кескин ошиши фонида энергетика компаниялари катта даромад олмоқда. Шу сабабли, бу ортиқча фойдадан жамият манфаатлари йўлида фойдаланиш зарурлиги қайд этилган.

“Юқори даромад олаётган энергетика компаниялари аҳолига нархлар ошишининг салбий таъсирини камайтиришга ҳисса қўшиши керак”, дейилади вазирлар мурожаатида.

Ҳозирча таклиф этилаётган солиқ ставкаси аниқ белгиланмаган. Мазкур ташаббус Еврокомиссия томонидан кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Евроиттифоқнинг беш давлати энергетика компанияларига солиқ жорий этишни таклиф қилди