Дунёда миллиардерлар сони тез суръатлар билан ортиб бормоқда

1 дақиқа ўқиш404
Дунёда миллиардерлар сони тез суръатлар билан ортиб бормоқда

Жаҳонда бойлиги миллиард доллардан юқори бўлган шахслар сони сўнгги йилларда тез суръатлар билан ортиб бормоқда. Forbes нашрининг 40 юбилей рейтингига кўра, бу тенденция янада яққол намоён бўлмоқда.

Ҳозирги кунда дунё бўйича миллиардерлар сони 3 428 нафарга етган бўлиб, бу кўрсаткич 2025 йилга нисбатан тахминан 400 нафарга кўпдир. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар куни дунёнинг турли нуқталарида камида битта янги миллиардер пайдо бўлмоқда.

Уларнинг умумий бойлиги эса 20,1 триллион доллар атрофида баҳоланмоқда. Таққослаш учун, АҚШнинг 2025 йилдаги ялпи ички маҳсулоти тахминан 30 триллион долларга тенг экани қайд этилган.

Forbes рўйхатида энг юқори ўринни Илон Маск эгаллаган бўлиб, унинг бойлиги Tesla ва SpaceX компаниялари ҳисобига шаклланган. Кейинги ўринларда Google асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин, Amazon асосчиси Жефф Безос ҳамда Meta раҳбари Марк Цукерберг каби йирик тадбиркорлар жой олган.

Шунингдек, Nvidia раҳбари Женсен Хуанг сунъий интеллект соҳасидаги ўсиш туфайли илк бор топ-10 таликка киргани қайд этилган. Алишер Усмонов эса Россия миллиардерлари рейтингида 10-ўринда туради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?