Доналд Трумп АҚШ ташкил топганининг 250 йиллиги муносабати билан 250 кишини афв етиши мумкин

1 дақиқа ўқиш140
Доналд Трумп АҚШ ташкил топганининг 250 йиллиги муносабати билан 250 кишини афв етиши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШ Президенти Доналд Трумп мамлакат ташкил топганининг 250 йиллиги муносабати билан 250 нафар шахсни афв этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
  • Мазкур режалар ҳозирча дастлабки босқичда бўлиб, расмий эълон 14-июн ёки 4-июл тантаналари вақтида амалга оширилиши кутилмоқда.
  • Шунинг билан бирга, крипто-индустрия вакиллари ва уларнинг тарафдорлари ҳам президентдан афв сўраб мурожаат қилишмоқда.

Тҳе Валл Стреет Жоурнал нашрининг хабар беришича, АҚШ Президенти Доналд Трумп мамлакат ташкил топганининг 250 йиллигини нишонлаш доирасида 250 нафар шахсни афв етиш масаласини кўриб чиқмоқда. Расмий еълон 14-июн, яни Трумпнинг туғилган кунида ёки 4-июл — Мустақиллик кунидаги тантаналар вақтида амалга оширилиши кутилмоқда. Ҳозирча бу режалар дастлабки босқичда бўлиб, якуний қарор қабул қилинмаган. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Ўтган йили президент номига 16 мингдан ортиқ афв етиш бўйича расмий сўров келиб тушган. Трумп ўз лавозимига қайтган илк кунидаёқ 2021-йилда АҚШ Капитолийига бостириб киришда иштирок етган 1500 дан ортиқ кишини афв етган еди. Ҳозирги кунда крипто-индустрия вакиллари ва уларнинг тарафдорлари ҳам президентдан афв сўрашмоқда.

ФТХ асосчиси Сам Банкман-Фриед криптобиржа қулаши билан боғлиқ айбловлар бўйича 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. У ижтимоий тармоқлар орқали афв етилишини сўраб кампания олиб борган бўлса-да, Трумп жорий йил бошида бу имкониятни рад етган еди. Шунингдек, Самоураи Валлет ишлаб чиқувчиси Кеонне Родригуез ҳам афв етилиш умидида ва Трумп унинг ишини кўриб чиқишга вада берган.

Крипто-ҳамжамият диққат марказида бўлган яна бир масала — Торнадо Каш асосчилари Роман Сторм ва Роман Семенов иши ҳисобланади. Сторм лицензиясиз пул ўтказмалари бизнесини юритишда айбдор деб топилган, Семенов еса FBI томонидан қидирилмоқда. Крипто-фаоллар дастурий таъминот яратувчилари учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлмаслиги кераклигини таъкидлашмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?