KuCoin биржаси инвесторга 2 миллион доллар тўлашдан бош тортмоқда

Швейцариялик инвестор Дидиер Рабл Сейшел ороллари Олий суди қарорига қарамай, KuCoin криптовалюта биржасидан 2 миллион доллардан ортиқ маблағини ундира олмаётганини маълум қилди. Низога биржа томонидан делистинг қилинган ва "ташлаб кетилган" деб эълон қилинган токенлар сабаб бўлган. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
2025-йил 11-декабрдаги суд қарорига кўра, Рабл KuCoin платформасида сақланган тахминан 21 миллион дона КоинПокер (КHP) токенларининг қонуний эгаси деб топилган. Суд биржанинг Сейшел оролларида рўйхатдан ўтган тузилмаларига инвесторга 2 миллион УСДт миқдорида товон пули ва 10 000 доллар маънавий зарар тўлаш мажбуриятини юклаган.
Маълум бўлишича, KuCoin 2021-йилда КHP токенларини делистинг қилиш ҳақида билдиришномалар юборган ва белгиланган муддатдан кейин ечиб олинмаган активларни ўзиники деб эълон қилган. Бироқ суд биржанинг бундай бир томонлама қарори мижознинг мулкий ҳуқуқларини бекор қилолмаслигини, чунки дастлабки шартномада активларни мусодара қилиш банди бўлмаганини таъкидлади.
Блокчейн таҳлиллари шуни кўрсатдики, 21 миллион дона КHP токенлари ҳамон Etherскан тармоғидаги "KuCoin 6" деб номланган манзилда сақланмоқда. Бу умумий таклифнинг қарийб 5,9 фоизини ташкил этади. KuCoin вакиллари суд мажлисларида иштирок этмаган ва ҳозирча ушбу вазият бўйича расмий изоҳ бермаган.
Ушбу суд иши криптовалюта биржалари учун муҳим прецедент бўлиши кутилмоқда. Суд қарори биржалар делистинг қилинган активлар учун жавобгарликни сақлаб қолиши ва мижозларнинг қонуний ечиб олиш сўровларини бажариши шартлигини тасдиқлади. Сейшел ороллари Олий суди ушбу қарорни ижро этиш учун молиявий тартибга солувчи орган (ФСА)га юборган.
























Изоҳлар 0
…