date

ОКХ Жанубий Корея бозорига кириш учун Коиноне акцияларини сотиб олмоқчи

ОКХ Жанубий Корея бозорига кириш учун Коиноне акцияларини сотиб олмоқчи

Глобал крипто биржа ОКХ Жанубий Кореянинг Коиноне платформасидан йирик улуш сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Ёнҳап ахборот агентлиги хабарига кўра, ОКХ ва Кореа Инвестмент & Секуритиес компаниялари Коиноне акцияларининг 20 фоизини янги эмиссия ҳисобига қўлга киритишни режалаштирмоқда. Ушбу битим орқали ОКХ Осиёдаги энг йирик крипто бозорларидан бирига кириш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Жанубий Корея регуляторлари маҳаллий биржаларга нисбатан назоратни кучайтирмоқда. Хусусан, Коиноне яқинда пул ювишга қарши кураш (АМЛ) қоидаларини бузгани учун 3,5 миллион доллар миқдорида жаримага тортилди ва қисман фаолияти тўхтатилди. Шунга қарамай, Коиноне Упбит, Битҳумб, Корбит ва Гопах билан бир қаторда мамлакатдаги энг муҳим бешта крипто платформадан бири бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ Coinbase ҳам Коиноне акцияларини сотиб олиш имкониятини кўриб чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ якуний келишувга эришилмади. Ҳозирги кунда маҳаллий молия гуруҳлари ҳам крипто активлар бозорига фаол кириб келмоқда. Масалан, Мирае Ассет Консультинг Корбит биржасининг назорат пакетини сотиб олган бўлса, Ҳана Финансиал Груп Упбит оператори бўлган Дунаму Инк. компаниясига сармоя киритишини эълон қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ОКХ Жанубий Корея бозорига кириш учун Коиноне акцияларини сотиб олмоқчи