Ўзбекистон бизнесини қийнаётган учта асосий тўсиқ маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш215
Ўзбекистон бизнесини қийнаётган учта асосий тўсиқ маълум қилинди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов мамлакат тадбиркорлари энг кўп дуч келаётган муаммоларни маълум қилди. Палатага келиб тушган мурожаатлар таҳлилига кўра, шикоятларнинг асосий қисми молия, ер-кадастр ва солиқ масалаларига тўғри келмоқда.

Биринчи муаммо кредит олиш билан боғлиқ. Тадбиркорларда молиявий маблағга талаб юқори, аммо банкларнинг текширув ва баҳолаш талаблари кўп ҳолларда бизнес учун қийинчилик туғдирмоқда. Шу сабаб Президент белгилаган имтиёзли гаров тартибига ўтиш тавсия қилинган.

Иккинчи йўналиш ер ва кадастр масалаларидир. Тадбиркорлар аукцион орқали ер участкалари олишда, шунингдек, чорвачилик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда турли тўсиқларга дуч келмоқда.

Учинчи асосий муаммо солиқ тизими билан боғлиқ. Қўшилган қиймат солиғини қайтариш жараёнида рейтинг тизимининг қатъий мезонлари тадбиркорлар учун қўшимча қийинчилик яратаётгани айтилди.

Савдо-саноат палатаси ушбу жараёнларни соддалаштириш ва тадбиркорлик муҳитини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?