Солиқ иловасидаги 1 фоизлик кешбэк тақдири муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистонда харид чекларини Солиқ иловасида рўйхатдан ўтказган фуқароларга тўланадиган 1 фоизлик кешбэк тизимини бекор қилиш таклиф этилди.
Яширин иқтисодиётни қисқартириш институти маълумотига кўра, мазкур механизмга бюджетдан ажратиладиган маблағлар йилдан йилга кўпаймоқда. 2026 йилда бу харажатлар 1,8 трлн сўмгача етиши мумкин.
Институт кешбэк тизимининг таъсири аввалгидек юқори эмаслигини билдирган. Шу боис фуқароларни чек талаб қилишга ундайдиган бошқа усулдан фойдаланиш таклиф қилинмоқда.
Янги ёндашувда яширин иқтисодиёт хавфи юқори ҳисобланган соҳалардаги харид чекларини рўйхатдан ўтказганлар ўртасида лотерея ташкил этиш кўзда тутилган.
Айни пайтда амалдаги кешбэк тизими бекор қилингани йўқ. Уни ўзгартириш ёки тўхтатиш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.




























Изоҳлар 0
…