
Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги уяли алоқа операторларига қиймати сўмда белгиланган тарифлар ишлаб чиқишни топширди.
“Ахборот вазирлигининг сўнгги мажлисида барча операторларга қиймати сўмда бўлган тарифлар ишлаб чиқиш топширилди. Бу нархлар ошади ёки киамаяди деган маънони билдирмайди. Улар фақат бошқа валютада белгиланади, холос”, — деб изоҳ берди вазирлик. Шу билан бирга янги сўмли тарифлар қачон пайдо бўлиши ҳақида аниқ маълумот берилмади, — деб ёзади Sputnik нашри.
Бугунги кунда Ўзбекистон уяли алоқа бозорида GSM стандартида тўртта оператор “Билайн”, Ucell, UMS ва Uzmobile фаолият юритмоқда. Инфляция даражасини олдиндан айтиш қийин бўлгани туфайли уларнинг ҳаммаси тарифлари АҚШ доллари ҳисобида белгиланган. Бу йил Ўзбекистон уяли алоқа абонентлари сони 21,4 млн кишига етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар