10 829
Маҳалланинг хотинлари яна ҳақ бўлиб чиқди: "Ўзбекистонда йирик қийматдаги купюралар муомалага чиқарилади"
2017 йилнинг 23 декабрь куни порталимизда анча вақтдан бери одамлар орасида юрган гап — 20 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик купюраларнинг муомалага киритилиши бўйича Марказий банкнинг расмий жавобини эълон қилган эдик. Сўровимизга Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов қуйидагича жавоб берган эди:
— Қайд этиб ўтиш жоизки, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 33-моддасига асосан Марказий банк банкнотлар ва тангаларнинг намуналарини, шунингдек, уларнинг дизайнини Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши билан келишган ҳолда тасдиқлайди. Шу билан бирга, Марказий банк янги намуналардаги банкнот ва тангалар муомалага чиқарилиши тўғрисида ахборотни, шунингдек, уларнинг тавсифини оммавий ахборот воситаларида эълон қилади. Бу борадаги янгиликларни Марказий банкнинг www.cbu.uz сайтида ҳам кузатиб бориш мумкин. Бугунги кунда 20 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик купюраларнинг муомалага чиқарилиши режалаштирилмаган.
Қизиғи, бугун малакатнинг бош молия муассаси расмий сайтида аввалги баёнотга мутлақо зид хабар чиқди. Маълум бўлишича, 2018 йилда Марказий банк томонидан кичик қийматдаги купюраларни янги шаклдаги 50, 100, 500 сўмлик тангаларга босқичма-босқич алмаштириш ҳамда 200 сўмлик тангаларни чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда пул-кредит ва банк соҳаси бўйича 2017 йил якунлари ва 2018 йилдаги вазифалар тўғрисидаги маълумот доирасида маълум қилинди.
«Нақд пул муомаласини янада такомиллаштириш вазифаси доирасида банкноталар тузилмасини оптимизация қилиш ишларини давом эттириш кўзда тутилган. Миллий валютадан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида йирик қийматдаги купюраларни муомалага чиқариш кўзда тутилган», — дейилган Марказий банк хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда айни пайтдаги энг йирик купюра — 50 минг сўмлик банкнотлар 2017 йилнинг 22 августидан муомалага чиқарилганди.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас