12:30 / 31.10.2018
5 127

Ўзбекистонда кўчма савдо учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинди

Ўзбекистонда кўчма савдо учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармон билан Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари ҳамда Рақобатни ривожлантириш қўмитасининг 2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни:

- Улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш ва савдо корхоналарини солиққа тортишнинг махсус тартибини;

- Аксиз солиғи солинадиган товарларнинг айрим турларини (автомобиль, ўсимлик ёғи ва бошқалар) сотишдан тушадиган тушумлар ҳисобини юритиш ва ундан фойдаланишнинг махсус тартибини;

- Кўчма савдо учун рухсатнома олиш талабини;

- Давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар контрагентлари билан ўзаро муносабатларда кечиктирилган дебиторлик қарзлар учун санкцияларни;

- Давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талабни;

- Иловага мувофиқ айрим турдаги товарлар экспортига чекловларни;

- Келишишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этган ҳолда, маҳсулотларни биржа савдосига чиқариш жадвалларини Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишишнинг амалдаги тартибини;

- молиявий истеъмол кредитини ишлаб чиқарувчидан ёки реализация қилувчи ташкилотдан фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари (хизматлари)ни сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги талабларни бекор қилиш.

б) 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб қуйидагилар:

- Товар-хом ашё биржаларига биржада сотиладиган маҳсулотларни сақлаш ва логистика қилиш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича шуъба хўжалик бирлашмаларини тузиш;

- Импорт бўйича олиб келинган юқори ликвидли маҳсулот турларини, эгаларининг хоҳишига кўра, ички бозорда, шу жумладан, биржа савдоларида чекловларсиз сотиш;

- Биржа савдоларида харид қилинган юқори ликвидли маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар турларини сотувчи томонидан чиқариб юбориш тўлов муддатидан келиб чиққан ҳолда биржаларнинг электрон тизими орқали қатъий белгиланадиган муддатлар ва навбатлар бўйича амалга ошириш тартибини белгилаш.

в) 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб нақд пул тушумини топшириш ва ундан фойдаланишнинг қуйидагиларни:

- Энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда кунлик топшириш имконияти;

- Ушбу кичик банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган миқдордан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириши имконияти;

- Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муқобил инкассация хизматларини ташкил этган ҳолда нақд пул тушумини фақат Марказий банкнинг инкассация хизмати орқали топширишни бекор қилиш;

- Юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисоб-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартибини жорий этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда кўчма савдо учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинди