23:05 / 22.11.2018
3 887

Нотўғри тўланган солиқ ва бошқа тўловларни қайтариш тизими автоматлаштирилмоқда

Нотўғри тўланган солиқ ва бошқа тўловларни қайтариш тизими автоматлаштирилмоқда
Жорий йилининг 21 ноябрь куни Молия вазирлигида Ғазначилик бошлиғи-молия вазири ўринбосари томонидан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий суд, Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Автомобиль транспорт агентлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Бунда юридик ва жисмоний шахслар томонидан нотўғри ёки ортиқча тўланган тўловларни ўз вақтида қайтаришда қулайликлар яратиш мақсадида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш бўйича ваколатли органлари томонидан хулосаларни электрон тарзда ғазначилик органларига электрон маълумотлар алмашинуви йўли орқали юборилиши юзасидан келишиб олинди. Бу эса, ортиқча ва нотўғри тўланган маблағларни тезкорлик билан юридик ва жисмоний шахсларга қайтарилиши учун имкониятлар яратилади.

Маълумот учун, ҳозирги кунда юридик ва жисмоний шахслар ортиқча ёки нотўғри тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш учун 15 кундан 20 кунгача вақт талаб этмоқда. Тўлиқ электрон тизимга ўтилиши натижасида бу жараён 3-4 бараваргача қисқаради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Нотўғри тўланган солиқ ва бошқа тўловларни қайтариш тизими автоматлаштирилмоқда