14:50 / 04.01.2019
4 006

Ўзбекистонда валюта бозорини янада эркинлаштириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда валюта бозорини янада эркинлаштириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда валюта бозорини янада эркинлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.

Хусусан, 2019 йил 1 мартга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қайд этилишича, лойиҳада чет эл валютаси билан боғлиқ амалиётдаги асоссиз чекловларни бартараф этиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда валюта бозорини янада эркинлаштириш режалаштирилмоқда