14:57 / 09.02.2019
6 464

Қашқадарёда 20 миллион евролик завод қурилади

Қашқадарёда 20 миллион евролик завод қурилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 6 февраль куни иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда экспорт ҳажмини ошириш борасидаги энг муҳим вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Унда президент экспортбоп маҳсулотлар таркибини диверсификация қилиш, экспортда хомашё бўлмаган маҳсулотлар улушини камида 60 фоизга етказиш зарурлигини таъкидлаб, шу мақсадда Ўзбекистон Республикасининг 2019 – 2025 йилларга мўлжалланган миллий экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича муҳим топшириқлар берилди.

Бу борада Қашқадарё вилоятида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон-Озарбойжон бизнес форуми доирасида Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Шагазатов ҳамда “Матанат А” компанияси вице-президент Майс Гасимов томонидан шартнома имзоланди. Унга кўра, “Матанат А” компанияси томонидан Қамаши туманига 20 миллион евролик тўғридан-тўғри сармоя киритилиб, қуруқ қурилиш аралашмалари, гипс буюмлари, гипс блоклари ва панеллари ишлаб чиқарадиган замонавий завод барпо этилади.

“Матанат А” компанияси цемент ва гипс асосидаги қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган минтақадаги етакчи тузилмаларидан бири саналади. Озарбойжонда экологик тоза ва зарарли бўлмаган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш борасида илғор. Компания замонавий ускуна ва технологияларнинг инновацион турлари билан жиҳозланган. Шунингдек, ушбу нуфузли муассаса Европанинг қатор давлатлари, жумладан, Россия ва Туркияда ҳам қатор корхона ва заводларга эгалик қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қашқадарёда 20 миллион евролик завод қурилади