06:27 / 16.03.2019
4 389

Россиядан 2018 йилда Ўзбекистонга қанча пул жўнатмалари юборилган?

Россиядан 2018 йилда Ўзбекистонга қанча пул жўнатмалари юборилган?
2018 йилда Россиядан Ўзбекистонга 4 миллиард доллар пул ўтказмалари амалга оширилган, дея хабар беради Spot.
Ушбу кўрсаткичга кўра, Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида биринчи ўринни (иккинчи ўринда Тожикистон—2,5 миллиард доллар) қолган барча мамлакатлар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди (Швейцария 9,1 миллиард доллар билан биринчи).

Ўзбекистонга жўнатилган пул миқдори ўртача 366 долларни ташкил этган. Жами 4 миллиард доллардан фақат 1,1 миллиард доллари Россия Федерацияси фуқаролари томонидан жўнатилган, қолган 2,9 миллион доллари норезидентлар томонидан (Ўзбекистон ва қўшни давлат фуқаролари).

2018 йилда Россияга Ўзбекистондан деярли 10 баробар кам — 397 миллион доллар пул жўнатилган, бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида тўртинчи ўринни эгаллайди (Қирғизистон, Арманистон ва Қозоғистондан кейин). Россияга бир марта юборилган ўртача пул миқдори 943 долларни ташкил этган.

Аввалги йиллар билан таққослаганда, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори ортиб бораётганини кўриш мумкин — 2017 йилда 3,9 миллиард доллар, 2016 йилда — 2,7 миллиард доллар, 2015 йилда — 3 миллиард доллар. Энг кўп пул жўнатмалари 2014 йилда амалга оширилган ва 5,6 миллиард долларни ташкил қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россиядан 2018 йилда Ўзбекистонга қанча пул жўнатмалари юборилган?