09:44 / 10.01.2020
3 259

2019 йилда сўм долларга нисбатан неча фоизга қадрсизлангани маълум қилинди

2019 йилда сўм долларга нисбатан неча фоизга қадрсизлангани маълум қилинди
2019 йилда миллий валютанинг алмашув курси динамикаси валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб, ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланди.

Марказий банкнинг 2019 йилда ички валюта бозори ва унинг ривожланиш тенденцияларига доир шарҳида айтилишича, бунда валюта бозорида талаб ва таклифнинг бир маромда ошиши шароитида, мақсадли сотув ҳажмларига нисбатан интервенциялар ҳажми кам бўлганлиги сабабли, биринчи ярим йиллик давомида валюта биржасидаги савдо сессияларида миллий валюта АҚШ долларига нисбатан 2,8 фоизга қадрсизланди.

2019 йилнинг июль ва август ойларида савдо ҳамкорлар бўлган айрим давлатлар валюталари девальвацияси ва бунинг натижасида юзага келган девальвацион кутилмаларнинг ортиши, шунингдек, ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўсиши натижасида миллий валюта 10,2 фоизга қадрсизланди.

2019 йил давомида валюта биржаси савдоларида сўмга нисбатан АҚШ долларининг динамикаси
(сўм/АҚШ долл.)


2019 йилнинг кейинги ойларида сўмнинг алмашув курси нисбатан барқарор бўлиб, сентябрь-ноябрь ойлари давомида 1,3 фоизга қадрсизланган бўлса, декабрь ойида 0,1 фоизга мустаҳкамланди.

Умуман олганда, 2019 йил давомида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси йил бошига нисбатан 13,9 фоизга қадрсизланди (8341 сўм/долл.дан 9501 сўм/долл.гача).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2019 йилда сўм долларга нисбатан неча фоизга қадрсизлангани маълум қилинди