13:26 / 19.07.2020
2 513

Латвия Ўзбекистондан қовун импорти ҳажмини оширади

Латвия Ўзбекистондан қовун импорти ҳажмини оширади
Ригадаги Ўзбекистон элчихонаси кўмаги билан Латвиянинг «ELBI» компанияси Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги фермерлар етиштирган қовунларни Латвия бозорига етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Латвиянинг «ELBI» компанияси 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, мева ва сабзавотларни Европа бозорига импорт қилувчилар қаторида етакчилардан бири ҳисобланади. Хусусан, компания маҳсулотларни Рига ва Латвиянинг бошқа минтақалари, шунингдек, Эстония ва Литва давлатларидаги дўконлар, супермаркетларга етказиб беради. Илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда Европа ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, Аргентина, Жанубий Африка, Чили, Миср ва бошқа мамлакатлар маҳсулотларини ҳам импорт қилади.

Бу гал Сирдарё қовунлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа бозорига ишончли етказиб берувчи “Red Pack” компанияси томонидан экспорт қилинди.

Элчихонанинг импортёр компания маълумотига асосланиб хабар беришича, қовунлар “Maxima” ва “RIMI” сингари Болтиқбўйининг йирик чакана савдо дўконларида, шунингдек, Рига марказий бозорида сотилади.

Болтиқбўйи мамлакатлари импортчилари Ўзбекистондан кенг турдаги маҳсулот турларини узлуксиз етказиб берилиши ва коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятга қарамасдан Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг янги бозорларни кашф қилишга бўлган интилишини юқори баҳолашмоқда.

«ELBI» бошқаруви раиси Сергей Куликов таъкидлаганидек, унинг компанияси ҳафтасига қовун импортини 200-300 тоннагача ошириш ниятида.

Ўзбекистоннинг Ригадаги дипломатик ваколатхонаси савдо-иқтисодий алоқалар сезиларли даражада ўсганини, Ўзбекистон билан Латвия ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари жадал ўсаётганини, алоқаларни янада институционал тарзда ташкил қилиш фаол ривожланаётганини қайд этди. Хусусан, яқин келажакда Ўзбекистон томонидан Савдо-саноат палатаси ва Латвия томонидан Иш берувчилар конфедерацияси иштирокида Ўзбекистон-Латвия ишбилармон доиралар ҳамкорлик кенгашини ишга тушириш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Латвия Ўзбекистондан қовун импорти ҳажмини оширади