16:01 / 15.09.2020
3 376

Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси этиб тайинланади

Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси этиб тайинланади
Фото: ЕБРР
ЕТТБнинг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлади.

«Мен [Президент Шавкат Мирзиёевга] ислоҳотлар дастурини амалга оширишда ёрдам бериш вақти келишини орзиқиб кутяпман», - деб ёзган Сума Чакрабарти Twitter’да.

Сума Чакрабарти 2012 йил июлидан 2020 йил июлигача ЕТТБ президенти бўлиб ишлаган. ЕТТБга раҳбарлик қилишдан аввал у Халқаро тараққиёт департаментининг доимий котиби (2002-2007) бўлган ва Бирлашган Қиролликнинг Адлия вазирлигида (2007-2012) ишлаган.

Жорий йилнинг июль ойида Сума Чакрабарти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра «Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги стратегик шерикликни йўлга қўйиш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги улкан хизматлари» учун «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси этиб тайинланади