Фото:«Podrobno.uz»
Ҳукумат қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, молиявий ёрдам олиш учун экспорт қилувчи ташкилотлар Экспортни рағбатлантириш агентлигига (Агентлик) ариза ва буюртманома-анкета тўлдириб тақдим этади.
Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.
Молиявий ёрдам ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тўловлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда тузилган шартномаларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг банк ҳисобварағига, амалга оширилган харажатлар бўйича эса қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Агентлик томонидан бериладиган молиявий ёрдам миқдорлари, жумладан:
- стандантларни жорий қилиш ва мувофиқлаштириш сертификатларини олиш йўналишида – 100 фоиз, лекин битта халқаро стандантни жорий қилиш ва сертификатни олиш учун 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
- халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш йўналишида – 100 фоиз миқдорда;
- хорижий ваколатли органларда маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида – 100 фоиз, лекин бир экспорт қилувчи ташкилот учун 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича Агентлик фаолияти самарадорлигини мониторинг қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди