Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 25 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.
Учрашувда Ўзбекистон–Саудия кўп қиррали муносабатларини яна-да мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Қайд этилишича, пандемияга қарамай, икки мамлакат давлат органлари ва ишбилармонлик доиралари даражасида фаол мулоқот олиб борилмоқда. Инвестициялар вазири делегацияси таркибида Саудия Арабистонининг 30 га яқин етакчи компаниялари раҳбарлари Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳам шундан далолат беради.
Инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон Ол Сауд ва валиаҳд Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Вазир Саудия компанияларининг инвестиция лойиҳалари қўллаб-қувватланаётгани ва уларнинг мамлакатда самарали фаолият юритиши учун яратилган қулай шароитлар учун самимий миннатдорлик билдирди.
Делегация ташрифи арафасида Бухоро шаҳрида қўшма бизнес-форум муваффақиятли ўтказилиб, Ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди, йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.
Таъкидланишича, 24 январь куни Сирдарё вилоятида АCWА Power корпорацияси иштирокида қуввати 1200 мегаватт бўлган замонавий иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасига старт берилди. Бундан ташқари, ушбу компания томонидан Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қиймати 1000 мегаваттли шамол электр станциялари барпо этилади.
Умуман, мамлакатда Саудия инвестициялари иштирокидаги қўшма корхона ва лойиҳалар сони кейинги йилларда бир неча баробарга кўпайди.
Музокаралар чоғида амалий ҳамкорликнинг аниқ лойиҳалари муҳокама қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Энергетика, нефть-газ, газ-кимё ва кимё, саноат, қишлоқ хўжалиги тармоқларида, соғлиқни сақлаш, фармацевтика соҳалари ва бошқа йўналишларда, шу жумладан давлат-хусусий шериклик принципларини жорий қилиш асосида янги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.
Қўшма дастур ва лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистонда инвестиция компаниялари ва микромолиявий ташкилотларни тузиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу ташаббусларни ўрганиш ва илгари суриш мақсадида «йўл харитаси»ни қабул қилиб, амалга ошириш, ҳукуматлараро комиссия фаолиятини қайта тиклаш, устувор лойиҳалар бўйича ишчи гуруҳларни шакллантиришга келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»