Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга ташрифи арафасида 9 июнь куни Бохтар шаҳрида биринчи Ўзбекистон—Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Тожикистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид, шунингдек, икки мамлакат вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, банклар, чегарадош вилоятлари раҳбарлари ва 300 га яқин тадбиркорлар иштирок этган.
Унда иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш мақсадида 50 миллион долларлик устав капиталига эга Ўзбекистон — Тожикистон инвестиция жамғармаси ташкил этилгани тилга олинди.
Форум давомида икки мамлакат ҳудудлари ва тегишли идоралар раҳбарлари сўзга чиқиб, инвестициявий ҳамкорликнинг имкониятлари, шунингдек, автомобиль саноати, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва электротехника саноати, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда янги саноат кооперацияси лойиҳаларини биргаликда рўёбга чиқариш юзасидан аниқ таклифларнинг тақдимотини ўтказди.
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Форум якунлари бўйича Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги билан Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, автомобиль, трансформатор, маиший техника ишлаб чиқариш, интенсив боғлар, иссиқхона комплекслари, қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича битимлар, шунингдек, бир қатор савдо шартномалари имзоланди.
Имзoланган ҳужжатларнинг умумий суммаси 730 миллион долларни ташкил этди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди