Фото: iStoсk
Қашқадарёда тадбиркор ва вилоят инновацион ривожланиш бошқармаси мутахассислари ҳамкорлигида Нишон туманида чигирткадан парҳезбоп ун тайёрлаш лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар беради «Халқ сўзи online».
Маълум қилинишича, лойиҳа қиймати 4,1 миллиард сўм бўлиб, йиллик қуввати 80 тонна чигиртка уни ишлаб чиқаришга мўлжалланган ва ҳар килоси 3,7 доллардан сотилади. Шунингдек, 10 та янги иш ўрни яратиш имконияти пайдо бўлади. Айни пайтда чигиртка унини экспортга чиқариш учун тадбиркор Музаффар Ҳамзаевнинг Merry-Cricket масъулияти чекланган жамияти ва Саудия Арабистонидаги ҳамкорлар ўртасида шартнома имзоланган.
«Чигирткани далалардан йиғиб олиш учун аҳоли вакиллари жалб қилинади. Махсус тўр қопларда ҳашаротларни йиғиб топширгани учун уларга тегишли миқдорда ҳақ тўланади. Буям аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Чигиртка уни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида чигирткалар чатиштирилади ва қайта ишлаш учун махсус етиштирилади», — дейди Қашқадарё вилояти инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Олимжон Мавлонов.
Таъкидланишича, мазкур лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 1,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилмоқда.
Маълумот учун, Қашқадарё вилоятида чигирткани бартараф этиш йўлида ҳар йили 130 минг гектар майдонга кимёвий ишлов берилади ва сарф-харажатлар учун 10 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Ўзбекистонда Сингапур компанияси истеъмол қилса бўладиган чигирткаларни кўпайтираётгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу чигирткаларни ейиш ҳақидаги саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берганди: «Боқилаётганидан хабаримиз йўқ, лекин чигиртка ҳалол. Ҳаттоки унинг ўлиги ҳам балиқ каби ҳалол эканлиги ҳадисда таъкидланган. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин». «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди