Фото: Financial Times
Аввалроқ Россиянинг бир нечта банклари SWIFT халқаро тизимидан узиб қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.
- Ҳозирча бир неча банклар (уларнинг аниқ рўйхати яқин кунларда маълум қилинади— таҳ.), кейинчалик эса бошқа банклар ҳам чиқарилиши мумкин, — дейди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен.
SWIFT’дан узиб қўйилиш Россия савдо-сотиғига зарба беришини англатиб, Россия компаниялари билан бизнес олиб боришни қийинлаштиради.
Бу Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шерикларидан бири бўлгани сабабли мамлакатга бевосита алоқадор эканлигини билдиради. 2021 йили Россия ҳаттоки Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистон билан савдо шерикчилигида биринчи ўринга чиқди.
Бундан ташқари, Россия Ўзбекистондаги компаниялар сони бўйича 1-ўринда туради — 1 февраль ҳолатига кўра, уларнинг сони 2313 тани ташкил этади.
Қандай муаммолар юзага келади ва уларни қандай қилиб ҳал қилиш мумкин?
Биринчи навбатда, чекловлар йирик компанияларга эмас, балки майда импортчи ва экспортчиларга зарба беради: улар энди фавқулодда ҳисоб-китоб йўлларини излашлари керак бўлади.
SWIFT’дан узиб қўйилиш маблағларини ўтказиш учун аввалгидек банк-мижознинг ўзи етарли бўлмаслигини, янги йўлларни қидиришга тўғри келишини билдиради.
Муаммони ҳал қилишда Россия банклари томонидан кўриладиган чоралардан бири Ўзбекистон банкларида бевосита вакиллик ҳисоб варақаларини очишдир, бу ҳозир қисман амалга оширилган.
Яна бир йўлларидан бири — хабар жўнатишнинг муқобил усулларидан фойдаланиш:
- Россия банки SWIFT’дан узилса ва операцияларни Ўзбекистон банки билан амалга оширишга тўғри келса, у телефон ёки факсдан фойдаланишга мажбур бўлади. Бу нафақат ноқулайлик ёки узоқ вақтни талаб этади, балки ишончли йўл ҳам эмас, — дейди банклардан бирида фаолият юритувчи мутахассис.
Муддатлар энди бир неча ҳафталарга чўзилиши мумкин. Каттароқ тўлов топшириқлари тезроқ кўриб чиқилиши, аммо бошқа ҳолларда, айниқса, кичик ва ўрта бизнес учун кечикишлар юзага келиши мумкин.
Учинчи вариант SWIFT’нинг Россия аналоги – «СПФС». У мамлакат ичидаги пул ўтказмалари учун ишлаб чиқилган эди, аммо ҳозирда унга Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Куба каби қатор хориж мамлакатлари банклари уланган.
- Ўзбекистонга келадиган бўлсак, иштирокчилар орасида бизнинг банклар йўқ, бироқ бундай ўзаро алоқалар амалга ошириладиган бўлса, мен сира ҳайратланмайман, — дейди мутахассис Шуҳрат Курбанов.
Халқаро пул ўтказмаларига таъсири борми?
Бир жисмоний шахсдан иккинчисига маблағ ўтказиб бериш учун SWIFT’дан фойдаланиш мумкин, аммо бундай мақсадлар учун одатда Western Union, «Золотая Корона» ва шу каби тизимлар қўлланади. Шундай бўлса ҳам, мутахассислар бунинг таъсири бўлишини таъкидлайдилар:
- Ҳатто «Золотая Корона» ёки бошқа пул ўтказмалари тизимидан фойдаланилса ҳам, кун сўнгига бориб пуллар барибир SWIFT (бир миқдорда, ҳар иккала йўналишдаги ўтказмаларнинг соф фарқи билан) орқали юборилади, — дейди Курбанов.
Унинг сўзларига кўра, ҳисоб-китобларни SWIFT иштирокисиз ташкиллаштириш учун қанчадир вақт талаб этилади, аммо хоҳиш бўлса, тез фурсатларда ҳам амалга оширишнинг иложи бор.
- (Пул — таҳ.) оқими кичик эмас, йўллари топилади, — дейди мутахассис.
2021 йилда Ўзбекистонга 7 млрд долларлик пул маблағлари жўнатилган, уларнинг асосий қисми Россияга тўғри келади. Таққослаш учун, бир йил олдин бу кўрсаткич 6 млрд долларни қайд этган эди.
Россия банклари, SWIFT’дан узиб қўйилиш, SWIFT халқаро тизими, Импортчи, Экспортчи Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?