Жиззах вилояти Мирзачўл туманида тадбиркорнинг 260 млн сўмлик мулкини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «М-М.» МЧЖнинг иш юритувчиси Т.Х. ушбу корхонага автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ускуналарини харид қилиш учун ажратилган 260 миллион сўм кредит эвазига қишлоқ хўжалиги техникалари эҳтиёт қисмларини харид қилиб, эҳтиёт қисмларни бошқа фуқароларга сотиб юбориб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда