Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 29.03.2012 йилдаги қарорига асосан қарздор М.Б.дан ундирувчи М.З.нинг фойдасига вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бюронинг Оқолтин туман бўлимига 27.07.2020 йилда келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари ҳамда қарздорга берилган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида қарздор фарзандларининг моддий таъминоти учун 5 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлашини билдирди.
Давлат ижрочилари томонидан 5 йиллик алимент ҳисоб-китоб қилиниб, ҳисобланган 63 млн. 793 минг сўм алимент пуллари қарздордан тўлиқ ундирилиб, ундирувчи А.С.нинг Алоқа банкда очилган пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланди.
Турмуш ўртоғининг фарзанди учун кўрсатган ғамҳўрлигидан хурсанд бўлиб кетган М.З. ҳам оиласини тиклашини ва турмуш ўртоғи билан ярашишини такидлаб ўтиб, бюронинг иш юритувида бўлган ижро ҳужжатини қайтариб олди. Шу тариқа яна бир оила тикланиб, жараёндаги ижро иши тамомланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»