
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Архитектура-режалаштириш бюроси» ДУКнинг Урганч шаҳри бўйича мутахассиси У.А. «A.G.» МЧЖ раҳбари Ж.га «Ёшлар меҳнат гузари» қуриш учун ажратилган ер майдони бўйича шаҳар ҳокими қарори ўз кучида эканлиги тўғрисидаги маълумотномани танишлари ёрдамида олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар