19:40 / 27.07.2022
1 262

Кегейли туманида қарийб 10 млрд. сўм солиқ ундирилди

Кегейли туманида қарийб 10 млрд. сўм солиқ ундирилди
Кегейли тумани Давлат солиқ инспекциясининг 26.05.2022 йилги қарорига асосан, қарздор “Халқабад пахта тазалаў” акциядорлик жамиятидан Кегейли тумани давлат солиқ инспекцияси фойдасига 9,9 млрд. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Кегейли тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, дастлаб, қарздор жамиятга ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий бажариш учун муддат берилган.
Лекин, ушбу муддат оралиғида тўланмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб белгиланган 9,9 млрд. сўм солиқлар тўлиқ ундирилди.

Шу сабабли, мазкур ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган қарорларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41 моддаси 1-бандига асосан амалдла тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кегейли туманида қарийб 10 млрд. сўм солиқ ундирилди