
Тадбиркорга 500 млн сўм кредит ажратиб беришни ваъда қилган шўъба мудири ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Ипотека-банк» АТИБ вилоят филиалининг шўъба мудири Х.Т. «L.S.» МЧЖга қарашли Шўрчи туманидаги ишлаб чиқариш цехи биносини таъмирлаш учун 500 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар