00:46 / 18.09.2022
1 559

Буюк саркарда ва соҳибқирон

Буюк саркарда ва соҳибқирон
Амир Темур Кўрагоний ибн Амир Тарағай ибн Амир Бурқул ҳижрий 736 йили рамазон ойида (милодий 1336 йил 9 апрелда) Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) нинг Хожа Илғор қишлоғида таваллуд топган. У ўрта асрларнинг йирик давлат арбоби, буюк саркардасидир. Амир Темур кучли, марказлашган давлатнинг асосчиси, илм-фан ва маданиятнинг ҳомийси бўлган. Отаси – Амир Тарағайбек барлос қабиласининг нуфузли оқсоқолларидан эди.

Онаси Такинахотун бухоролик машҳур фақиҳ Тожуш-шариъа (шариат тожи) тахаллуси билан машҳур бўлган Убайдулла ибн Ма- съуднинг авлодидан. Темур ёшлигидан яхши илм олади, Аллоҳнинг Китобини тўла ёд олиб, ҳофизи Каломуллоҳ бўлади. Айни дамда чавандозликка ва овга ишқибоз бўлиб, камондан нишонга ўқ узиш, от чоптириш, турли машқлар ва ҳарбий ўйинлар билан шуғулланди. Моҳир чавандоз, довюрак баҳодир бўлиб вояга етди.

Амир Темур Мовароуннаҳр ва Хоразмда кучли давлат қурди. Сўнг, қўшни давлатлар устига юриш қилиб, уларни ўзига бўйсундириш ва марказлашган буюк салтанат барпо этишни мақсад қилди. Ҳарбий юришни Хуросондан бошлади ва Ҳиротни эгаллади. Сарахс, Жом ва Қавсия шаҳарлари жангсиз таслим бўлди. Эроннинг катта қисмини ҳам бўйсундирди.

Амир Темур Эрон, Озарбайжон, Ироқ ва Шом (Сурия) устига уч марта лашкар тортиб боради. Бу юришлар тарихда “уч йиллик”, ”беш йиллик”, “етти йиллик уруш”лар номи билан машҳур. Амир Темурнинг Олтин Ўрда хони Тўхтамиш устидан қозонган ғалабаси фақат Мовароуннаҳр учун эмас, балки бутун Шарқий Оврупа, шунингдек Рус князликлари учун ҳам буюк аҳамият касб этган эди.

Соҳибқирон Амир Темурнинг Усмонлилар султони Йилдирим Боязид билан жанги ҳам Темурнинг ғалабаси билан тугайди. Кичик Осиёдан Самарқандга зафар билан қайтган Амир Темур 1404 йилнинг кузида икки юз минг қўшин билан Самарқанддан Хитойга юриш бошлайди. Бироқ бу юриш Амир Темурнинг ҳижрий 807 йил шаъбон ойининг ўн еттисида (1405 йил 18 февраль) касаллик туфайли Ўтрорда вафот этиши туфайли амалга ошмай қолади.

(давоми бор)
Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг "Дунёни тебратган етти буюк" китобидан олинди

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Буюк саркарда ва соҳибқирон