Бюронинг Боғот тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ундирувчи АТБ “Агробанк” Ҳазорасп филиали фойдасига жавобгар Р.Б., шерик жавобгар И.Я.лардан 19.803.562 сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ҳужжат бўлимга келиб тушган куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилиб, нусхаси тарафларга юборилган.
Давлат ижрочиси қарздорни бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, қарздор шунда ҳам қарзини тўлашни пайсалга солиб келган.
Шу сабабли, қарздорга тегишли “Nexia” русумли транспорт воситаси хатланиб, кейинчалик реализация қилиш учун электрон аукционга чиқариш мақсадида вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.
Мол-мулкидан ажраб қолишни ўйлаган қарздор зудлик билан қарзини тўлашга киришган.
Шундай қилиб, давлат ижрочисининг саъй-ҳаракатлари натижасида қарздордан 19.803.562 сўм кредит қарзи тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда тамомланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади?
Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди