Мажбурий ижро бюросининг Гулистон туман бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 23.04.2021 йилдаги қарорига асосан қарздор Г.Абсаломовдан ундирувчи Н.Абсаломованинг фойдасига уч нафар вояга йетмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гулистон тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳужжати юзасидан қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинчалик чекланган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Г.Абсаломов ва ундирувчи Н. Абсаломовалар ўзаро келишиб, фарзандлари вояга йетгунига қадар бўлган алимент пуллари евазига Гулистон тумани ҳудудида жойлашган 6 хонали уй ҳадя қилди.
Шунга кўра ижро ҳужжати тарафлар келишувига асосан тамомланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)