08:22 / 24.06.2023
113

Ўзбекистон БААнинг сунъий ёмғир ҳосил қилиш тажрибасини ўрганади

Ўзбекистон БААнинг сунъий ёмғир ҳосил қилиш тажрибасини ўрганади

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи доирасида Жаҳон метеорология ташкилоти президенти, БАА Миллий метеорология маркази бош директори Абдуллоҳ Ал Мандус билан учрашди.

«БААда ишлаб чиқилган илғор технологиялар ва янги методологиялар, жумладан, ёмғир ҳосил қилиш усули билан танишдик ва уларнинг тажрибасини Ўзбекистонда, айниқса, Оролбўйи минтақасида жорий этиш истиқболларини муҳокама қилдик», — деб ёзади у Telegram`даги каналида.

Бахтиёр Саидов БАА иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит вазири Мариям Алмҳейри билан ҳам учрашди. «Сув танқислиги, сувни чучуклаштириш, биохилма-хилликни ҳимоя қилиш, янги дарахтзорлар барпо этиш соҳаларида Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит вазирлиги билан саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш ҳамда БААнинг мазкур йўналишлардаги илғор тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратдик», — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Булутлар самолётлардан чиқарилган калий хлорид ва натрий хлорид каби табиий тузлар билан ҳосил қилинади, улар сув зарраларини ўзига тортади, бир-бири билан бирлашади ва оғирлашади, сўнгра ёғингарчилик пайдо бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон БААнинг сунъий ёмғир ҳосил қилиш тажрибасини ўрганади
ePN