
7-август куни Туркия полицияси Кўня шаҳрида маҳаллий фуқарони ўлдиришда гумон қилиб, 26-ёшли қирғизистонлик аёлни қўлга олгани ҳақида турк ОАВ маълум қилишган, деб хабар қилмоқда Қирғизистон республикаси ТИВ.
Ушбу маълумотни аниқлаш мақсадида, республиканинг Туркиядаги элчихонаси Кўня шаҳар тергов бўлими билан боғланиб, хабарга аниқлик киритган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, қирғиз аёлининг қўлга олинганини тасдиқлашган.
Туркия терговчилари айни вақтда суриштирув ишларини олиб бормоқда. Қирғизистон элчихонаси бу жараённи назорат қилиб турибди, дейилади ТИВ хабарида.
Манба:Kun.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.