19:02 / 02.04.2024
97

Ходимларнинг иш ҳақи ва нафақалари ундирилди

Ходимларнинг иш ҳақи ва нафақалари ундирилди
Маълумки, корхонада фаолият юритаётган ишчиларнинг ишлашдан биринчи мақсади иқтисодий жиҳатдан нафланиши, яъни иш ҳақи олиши ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 154-моддасида Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шартлиги белгиланган.

Бироқ, айрим корхона раҳбарлари ходимларни ишлатиб, уларнинг иш ҳақини беришга келганда турли хил важлар келтиради.

Масалан, Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “Гулистон пахта тозалаш” АЖдан 14 нафар фуқароларнинг фойдасига жами 150 млн. сўм миқдоридаги иш ҳақи ва нафақа пулларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий Бюронинг Гулистон тумани бўлими иш юритувига тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочисининг ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган пул маблағларига қаратиш тўғрисидаги қарорига асосан МЧЖдан 150 млн. сўм миқдорида пул маблағлари ундирилиши таъминланган.

Ундирилган пул маблағлари тегишли тартибда 14 нафар ундирувчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ходимларнинг иш ҳақи ва нафақалари ундирилди