
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 29.05.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “GULISTON AGRO NUR” МЧЖдан ундирувчи АТ “Халқ банки” Гулистон филиали фойдасига 1 568 954 000 сўм миқдорида кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Мирзаобод тумани бўлими иш юритувига 13.11.2023 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
"Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, гаров мулки бўлган “VEKTOR-110” русумли ғалла ўриш комбайнига нисбатан қидирув эълон қилиниб, давлат ижрочисининг саъй-ҳаракатлари билан ушбу автотранспорт воситаси 28.11.2023 йилда топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган", — дейилади бўлимнинг Давлат ижрочиси Мирзаев Дониёр хабарида.
Қайд этилишича, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, ушбу гаров мулклари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.
Гаров мулкиГулистон туманиИжро ҳужжатлариКредит қарздорлигиАвтотранспорт воситасиОнлайн-аукцион Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг