Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли ва Қонликўл тумани бўлимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган П.Қ. ва Б.К. фуқаролар С.Д. ва Д.Б.дан жами 6 800 АҚШ долларини 85,4 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Қизириқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Б. фуқаро Н.А.га жами 3 700 АҚШ долларини 47,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.А. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.дан 40,4 млн сўмга сотиб олишга келишиб, 20,4 млн сўмни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»