Тадбиркорлик субъектларига бизнесни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилмоқда.
Лекин, кредитни қайтариш мажбуриятини ўз вақтида бажармаётган жамиятларнинг кредит қарздорлигини ундириш мажбурий ижро этиш чораларини қўллаган ҳолда амалга оширилмоқда.
Масалан, Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими иш юритувидаги, Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг қарорига асосан “Gulleneber Xalqabad” МЧЖдан АТ «Халқ банк» фойдасига 1 млрд. 525 млн. сўм ундириш белгиланган.
Қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш ҳақида огоҳлантиришлар берилган ва 1,5 млрд сўмлик қарз учун унга тегишли бўлган Кегейли тумани, Халқабад гузари кўчасида жойлашган қиймати 1,6 млрд. сўмлик бино Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олинган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, хатланган кўчмас мулк электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.
Ўтказилган аукцион савдоларида сотувга чиқарилган бинога харидор топилмаганлиги сабабли ушбу мулк қарздорлик эвазига АТ «Халқ банк» балансига жорий йилнинг 18-апрель ўтказиб берилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди