Фото: ЎзА
Ижтимоий тармоқларда Оролбўйидан динозавр излари ва динозавр боласининг суяклари топилгани ҳақида хабар тарқалди.
Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлимига қарашли Қорақалпоқ табиий фанлар илмий тадқиқот институтининг геология лабораторияси мудири Иззет Аимбетов мазкур хабарларга изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Устюртда динозавр изи топилган.
“Ўтган йилнинг сентябрь ойида қорақалпоғистонлик олимлар билан ҳамкорлик қилиш истагида Словакиядан бир нечта палеонтолог олимлар келишди. Улар Оролбўйидаги кўплаб ҳудудларда тадқиқот олиб бориб, ноёб топилмаларни топишди. Улар орасида сувда яшайдиган динозаврнинг кичикроқ турининг суяги ҳам бор. Олимлар юртларига қайтиб кетишди ва жорий йилнинг апрель ойи бошида яна Қорақалпоғистонга келиб, тадқиқот ишларини давом эттириб, Устюртда динозавр изини топишди”, — дейди мудир.
Қайд этишича, динозаврнинг излари ерга ботиб, вақт ўтгани сайин геологик жараён натижасида тошга айланиб қолади. Ҳозир олимлар ана ўша тош изларни чуқур ўрганмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”