Қўнғиротбой Шарипов
Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповнинг айтишича, Ўзбекистондаги давлат ташкилотларига ишга қабул жараёнида билимга эмас, дипломга алоҳида урғу берилади. Шунинг учун ёшларда ҳали ҳам диплом олишга интилиш кучли.
Қўнғиротбой Шарипов YouTube’даги Лолазор подкастидаги чиқишида диплом учунгина таълим олиш совет давридан қолган анъана эканини айтди.
“Ёшлар ҳали ҳам диплом бўлса бўлди, деган фикрда юрибди. Нима учун шундай, нега дипломга қизиқамиз, деб ўйладим. Чунки олдинлари, совет тизими пайтида ишга қабул қилаётганда диплом сўралган. Дипломга бухгалтер деб ёзилган, лекин талабгор иқтисодчи бўлиши мумкин. Иш берувчи йўқ, менга бухгалтер дипломи керак, деган. Дипломингни кўрсат, деган. Сен шу соҳани биласанми, бухгалтериядан билиминг борми — уни ҳеч ким текшириб олмайди. У диплом бўйича қабул қилади. Чунки қабул қилган одамни ҳам текширувчи орган ходим дипломига мосми, деб текширган. Билими борми, шунга мосми, бирор нарса ҳисоб-китоб қилишни биладими — бу ҳеч кимга қизиқ эмас. Бизга фақат қизиқ —дипломи бўлиши керак. Ҳозир ҳам давлат ташкилотларида бу тизим ишлайди. Давлат ташкилотларида малака ва билимни баҳолайдиган тизим жорий қилмагунча, дипломга бўлган талаб кучаяверади. Ташкилот биз диплом олиб келиб берсаккина, ишга қабул қилади”, деди вазир.
Қўнғиротбой Шарипов мавзу юзасидан мисол келтираркан, олий таълим муассасаларида ҳам дипломига қараб иш бериш тизими борлигини таъкидлади.
“Олий таълим вазирлигидан ўзимиз бориб ўқитувчиларни текширамиз. У инглиз тилидан зўр дарс беряпти, лекин дипломида архитектор деб ёзилган. У туғма инглиз тили ўқитувчиси. Унга шу соҳа қизиқ. Лекин бу тарзда ишлаши мумкин эмас. Талабалар бизга фақат шу архитектор инглиз тилидан дарс берсин, дейди. Лекин дипломи бўйича ишлаши талаб қилинади. Меҳнат инспекцияси ҳам ходимларни биринчи ўринда дипломини текширади. Шу жойга мосми ёки мос эмасми, демайди. Номутахассислар ишлаяпти, деб хулоса қилиб, чиқиб кетади. Балки у инсон зўр ишлаётган бўлиши мумкин. Ташкилотга кўп самара бергандир”, деди вазирлик раҳбари. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”