08:22 / 26.07.2024
135

Саксондан ортиқ мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди

Саксондан ортиқ мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ўз олдига тадбиркорларнинг хуқуқларига риоя этилишини назорат қилишни устивор йўналиш қилиб белгилаб олган.

Вакил девонининг Тошкент вилояти ҳудудий шўъбаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлар фаолиятида текшириш ўтказиш тартибини бузган, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда муддат бузилиш ҳолатларига йўл қўйган ва тадбиркорларга Давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этмаган саксондан ортиқ мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Хусусан тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқишнинг белгиланган тартиби ва муддатларига риоя этмаган 38 нафар, ноқонуний текшириш ўтказган ва текшириш ўтказиш тартибини бузган 27 нафар, Давлат хизматлари кўрсатиш тартибига риоя этмаган 10 нафар ва тадбиркорлар манфаатига риоя этишда хуқуқбузарликка йўл қўйган 8 нафар мансабдор шахсларга маъмурий иш қўзғатилиб тегишли чоралар кўрилиши таъминланди.

Бундан ташқари турли Давлат ва назорат органлари томонидан тақдим этилган маълумотга кўра тадбиркорлар билан ишлашда ўзига юклатилган вазифаларни талаб даражасида бажармаганлиги учун 10 дан зиёд мансабдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Вакил Девони томонидан бу борадаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саксондан ортиқ мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди