01:14 / 02.11.2024
6

Мажбуриятини унутган отага чора кўрилди

Мажбуриятини унутган отага чора кўрилди
Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими иш юритувидаги ижро варақасига асосан ундирувчи С.Г. фойдасига тарбиясидаги бир нафар фарзанди таъминоти учун қарздор С.С.дан алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро варақанинг ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг яшаш манзилига бир неча маротаба борилганида, қарздор ушбу манзилда йўқлиги аниқланган. Шунинг натижасида унинг алимент тўловларидан қарздорлиги 18 млн. сўмдан ошиб кетган.

Шу сабабли, унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шуъбаси томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида қарздор С.С. Нукус шаҳридаги марказий деҳқон бозорида эканлиги аниқланган.

Шундан сўнг, қарздорга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган ва суд томонидан унга маъмурий жазо қўлланилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мажбуриятини унутган отага чора кўрилди