
Фото: Прокуратура департаменти.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирда ўтказилган.
Унда собиқ банк ходими Н.А. (муқаддам судланган) фуқаро И.Я.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида Яшнобод туманидаги тижорат банки филиалидан 1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 3 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.И. ва Ш.Х. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ф.Ғ.нинг ишончига кириб, унга Навоий шаҳридаги тижорат банкларнинг биридан 100 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб беришлари эвазига 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ю.Т. (муқаддам судланган) тадбиркор Ў.Т.нинг ишончига кириб, унга гўёки банк муассасасида ишловчи танишлари орқали 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, фуқаро Ю.Т. ва бошқалар фуқаролар Ф.М., М.С. ва Д.Д.нинг ишончига кириб, уларнинг номига 300 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ўзлаштирганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар