Халқ баҳоси — асосий мезон: давлат хизматларига нисбатан янги тизим жорий этилади

1 дақиқа ўқиш335
Халқ баҳоси — асосий мезон: давлат хизматларига нисбатан янги тизим жорий этилади
Янги фармонга асосан, 2026 йил 1 январдан бошлаб барча давлат хизматлари туман ва шаҳар миқёсида аҳолининг бевосита баҳоси асосида баҳоланадиган янги тизим жорий қилинади.

Бу нима дегани?

Энди халқ қайси давлат органи қандай ишлаётганини ўзи баҳолайди ва натижалар асосида вазирлик, идора раҳбарлари ҳамда ҳокимлар шахсий жавобгарликка тортилади.

Жавобгарлик кучаяди, сунъий интеллект жорий этилади

Яна бир муҳим янгилик — сунъий интеллект асосида ишлайдиган онлайн платформа ишга туширилади. Бу хизмат фуқароларга оддий, тез ва қулай тарзда мобил телефони орқали турли муаммоларига жавоб топиш имконини беради.

Иқтисодиётда очиқлик ва шаффофлик — биринчи ўринда

Фармонда коррупциянинг олдини олишга қаратилган қатор механизмлар ҳам назарда тутилган. Жумладан:
  • Давлат харидларида товар ёки хизмат нархи бозор нархидан ортиқча бўлса, шу йўл билан харид амалга оширган мансабдор жавобгарликка тортилади.
  • 2025 йил 1 июлдан йирик инвестиция лойиҳаларида халқаро антикоррупция стандартлари ва аукционларнинг рақобатбардошлик экспертизаси жорий этилади.
  • “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими қамрови кенгайтирилиб, у халқаро лойиҳаларга ҳам босқичма-босқич татбиқ этилади.

2025 йил охиригача қандай ўзгаришлар бўлади?

Халқаро тендер объектлари бўйича субпудратчилар “Шаффоф қурилиш” тизими орқали жалб қилинади.

Қиймати 2 млн долларгача бўлган тендерлар, агар улар халқаро молия ташкилотлари томонидан молиялаштирилса, фаqat шу тизим орқали ўтказилади.

Халқаро тендерни ютган чет эл компаниялари, шартнома қийматининг камидан 60 фоизини ўзлари бажаришлари шарт бўлади — бунда "фақат номига келишиб, ишни бошқага топшириш" амалиётига чек қўйилади.

Сиз нима деб ўйлайсиз — янги тизим раҳбарлар ишини яхшилайдими? Халқ бахоси ҳақиқий ўзгаришларга олиб келадими?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?