Электрон тўловлар соҳасида катта ўзгаришлар кутилмоқда: муҳим учрашув бўлиб ўтди

1 дақиқа ўқиш311
Электрон тўловлар соҳасида катта ўзгаришлар кутилмоқда: муҳим учрашув бўлиб ўтди
Стратегик ислоҳотлар агентлигида электрон тўловлар улушини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни тайёрлаш доирасида молиявий сектор вакиллари билан навбатдаги мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу учрашувда мамлакатдаги йирик тўлов ташкилотлари — Click асосчиси ва бош директори Улуғбек Рустамов, OSON юридик директори Дилшод Келдияров ва Paynet бош директори Анвар Исамуҳамедов қатнашди.

Музокара давомида электрон тўлов тизимларининг бошқа турдаги ҳисоб-китобларга нисбатан устунлигини таъминловчи омиллар, шунингдек, электрон тўловлар қабул қилиниши шарт бўлган соҳалар рўйхатини кенгайтириш муҳимлиги муҳокама қилинди.

Тўлов ташкилотлари раҳбарлари автотураргоҳлар ва бозорларда патент тўловларини йиғиш каби соҳаларда ҳали ҳам нақд пул устунлигини таъкидлади. Ушбу йўналишларни ҳам электрон тўловлар қабул қилинадиган мажбурий соҳалар рўйхатига қўшиш таклифи билдирилди.

Шунингдек, темирйўл чипталари, коммунал хизматлар учун тўловлар ва маркетплейс орқали харидларни тўлиқ нақдсиз тизимга ўтказиш масаласи кўтарилди.

Маълум қилинишича, Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан электрон тўловлар сонини ошириш, қулай ва замонавий тўлов инфратузилмасини яратиш мақсадида президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу мақсадда агентлик бизнес, IT-мутахассислар ва экспертлар билан мунтазам равишда фикр алмашмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?