Таълим тизимидаги юлғичлик: 100 дан ортиқ ўқитувчи аттестация эвазига пуллар топширган

2 дақиқа ўқиш1.6K
Таълим тизимидаги юлғичлик: 100 дан ортиқ ўқитувчи аттестация эвазига пуллар топширган
Ўзбекистонда таълим тизимида навбатдаги шов-шувли коррупция ҳолати фош этилди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Ички ишлар вазирлигининг Жиноят-қидирув департаменти (ИЖҚКД) томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Нукус шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирида порахўрлик фактлари аниқланди.

Аниқланишича, мактаб директори ўринбосари ўқитувчиларни давлат аттестациясидан ўтказиб бериш эвазига улардан ҳар бири 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган бўлган. У ўзининг ноқонуний фаолиятини шахсий дафтарларда мунтазам қайд этиб борган, яъни барча молиявий ҳисоб-китоблар блокнот ва турли қоғозларда акс эттирилган.

Шу мактабда фаолият юритувчи ўқитувчилардан бири эса директор ўринбосарининг топшириғига кўра, Чимбой туманидаги бошқа мактабда ишловчи касбдошидан касбий сертификат синовларидан ўтказиш шарти билан 1000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Мазкур ҳолат ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан пухта режалаштирилган махсус операция орқали фош этилди.

“Занжирли схема”: юқоридагилар ҳам аралашган
Ўтказилган дастлабки терговга қадар суриштирув натижаларига кўра, пора олаётганлар фақат мактаб даражасидагилар эмаслиги аён бўлди. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Педагогларнинг билим ва малакасини баҳолашни ташкил этиш бўлимининг бош методисти ҳам бу ишда қатнашгани маълум бўлди. У ўқитувчиларни аттестациядан “муаммосиз” ўтказиб бериш учун тўпланган жами 10 450 АҚШ долларини ихтиёрий равишда топширди.

Шунингдек, тест синовлари жараёнида ўқитувчиларга уяли телефон билан киришларига кўз юмган, назоратни таъминламаган Миллий гвардия ходими ҳам аниқланиб, у ҳам масъулиятсизликда айбланмоқда. Тергов давомида ушбу ҳолатларда иштирок этган шахслар пора тариқасида олинган пулларни ўзаро бўлиб олгани ҳам фош бўлди.

Жиноят иши очилди
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Бу модда пора олишда хизмат мавқеидан фойдаланиш, шунингдек, гуруҳ бўлиб содир этилган жиноятлар учун жазо белгилайди.

Тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳолатни тўлиқ ўрганмоқда. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда резонанс
Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Кўплаб фойдаланувчилар “таълим тизимидаги ислоҳотлар қаерда қолди?”, “ўқитувчининг ўзи қонунни бузса, ундан қандай авлод етишади?” каби саволларни ўртага ташламоқда.

Таҳлилчилар таълим соҳасида коррупция ҳолатлари тобора кўпаяётгани, бу эса ўқувчиларнинг келажагига таҳдид солаётганини таъкидламоқда. Порахўрлик устидан жиддий назорат ўрнатилмаса, барча ислоҳотлар пучга чиқиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?