
Жорий йилнинг 20 декабрь куни Наманган Ёшлар марказида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди. Мазкур учрашувда Наманган шаҳар ҳокими, шаҳар васийлик Кенгаши раиси Баҳодир Беҳоджаев иштирок этди.
Учрашувда ёшлар шаҳар ҳокимига ўзларини қийнаётган масалалар, хусусан, шаҳарнинг айрим йўлларида автотранспорт қатнови яхши эмаслиги ва бу нарса ўқувчиларининг эрталаб ўқишга кечга қолишларига сабаб бўлаётгани, Game club’ларнинг ўқув муассасалари яқинида жойлашгани баъзи бир ўқувчи ёшларнинг дарслардан чалғишларига сабаб бўлаётгани ва шунга ўхшаш муаммолар билан мурожаат қилди.
Шаҳар ҳокими Баҳодир Беҳоджаев мазкур масалалар атрофлича ўрганилиб тез орада ечимини топишига ваъда берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар