Тошкентда шамол қурилиш тўсиқларини ағдариб юборди: ҳайдовчиларга огоҳлантириш берилди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида кучли шамол оқибатида БРТ (тезкор автобус йўлаги) қурилиши олиб борилаётган ҳудуддаги вақтинчалик тўсиқлар қулаб тушди.
Маълумотларга кўра, етарлича мустаҳкамланмаган қурилиш тўсиқлари шамол таъсирида йўлнинг қатнов қисмига ағдарилган. Натижада автомобиллар ҳаракати учун ажратилган ҳудуд торайиб, айрим йўналишларда тирбандликлар юзага келган.
Шамолнинг янада кучайиши ҳудуддаги бошқа вақтинчалик тўсиқларнинг ҳам қулаш хавфини оширмоқда. Бу эса нафақат транспорт ҳаракатига, балки йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигига ҳам таҳдид туғдириши мумкин.
Шу муносабат билан ҳайдовчилардан Юнусобод туманида БРТ қурилиши давом этаётган йўлларда тезликни меъёрида сақлаш, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш ҳамда қурилиш ҳудудларидан ўтишда огоҳ бўлиш сўралмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…