Қирғизистон мактабларида оғир дарсликлар ўрнини планшетлар эгаллаши мумкин

Қирғизистон беш-олти йил ичида мактабларни тўлиқ электрон дарсликларга ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент Садир Жапаров Аламудин тумани аҳолиси билан учрашувда маълум қилди.
Бунга ота-оналарнинг фарзандлари оғир рюкзак кўтариб юриши, бел ва бўйин оғриғидан шикоят қилаётгани сабаб бўлган. Шунингдек, айрим дарсликларнинг мазмуни ҳам танқид қилинган.
Таълим вазири Догдуркул Кендирбаева дарсликларнинг сифати, оғирлиги ва мазмуни қайта текширилишини билдирди. Бошланғич синф китоблари эса ота-оналар мурожаатидан сўнг икки семестрга мўлжалланган қисмларга ажратилган.
Садир Жапаров келгусида ўқувчиларни планшетлар ва электрон дарсликлар билан таъминлаш режалаштирилаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, планшетлар дастлаб қимматроққа тушиши мумкин, бироқ улардан узоқ муддат фойдаланиш имкони бор.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…