Қозоғистонда отанинг қизини лабидан ўпаётгани акс этган лавҳалар баҳс-мунозараларга сабаб бўлди

1 дақиқа ўқиш0
Қозоғистонда отанинг қизини лабидан ўпаётгани акс этган лавҳалар баҳс-мунозараларга сабаб бўлди

Қозоғистоннинг Шарқий Қозоғистон вилоятида эркакнинг 12 ёшга тўлган қизини туғилган кунида лабидан ўпаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар отанинг хатти-ҳаракатини кескин танқид қилиб, ҳолат юзасидан текширув ўтказишни талаб қилди.

Ота эса танқидларга жавобан воқеага ойдинлик киритди. Унинг сўзларига кўра, қизининг 12 ёшга тўлгани уни ҳаяжонга солган ва у фарзандининг болалик даврини эслаб, меҳр кўрсатган. Эркак қизини лабидан ўпмаганини, балки ёноқлари ва бурнидан ўпганини, видеода эса тасвир нотўғри ракурсдан олинганини таъкидлаган.

Ота-она билдирилган танқидларга жавобан ўзларини оқлашга мажбур эмасликларини айтган. Шунингдек, оила адвокат билан маслаҳатлашиб, сурат ва видеоларини розилигисиз тарқатган шахслар устидан судга мурожаат қилиш ниятида эканини билдирган.

Бундан ташқари, ота-она ҳақоратли ва ёлғон изоҳлар ёзган икки фойдаланувчи устидан ҳам ариза берганини маълум қилган.

Айни пайтда полиция ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?