Фарғонада терговчи 100 минг доллар пора олаётганда ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан биргаликда коррупцияга қарши тезкор тадбир ўтказди. Натижада Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона шаҳар бўлими терговчиси пора олаётган пайтда қўлга олинди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, терговчи Жиноят кодексининг 167-моддаси асосида юритилаётган жиноят ишида айбланувчига ёрдам кўрсатишни ваъда қилган. Бу хизмат эвазига у 100 минг АҚШ доллари миқдорида пул сўраган.
Мазкур ҳолат аниқланганидан сўнг терговчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди бўйича жиноят иши очилди.
Ҳозирда иш юзасидан зарур тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.































Изоҳлар 0
…